Хабарнома

15/04/2020 - 13:39 44

2020 йил 15 апрель куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдан ташқари йиғилиши якунлари ва унда қабул қилинган қарор юзасидан онлайн брифинг ўтказилади.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Кучкаров, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ва Молия вазири Тимур Ишметов иштирок этади.

Ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлар, агар Сизда мамлакатимиздаги макроиқтисодий ҳолат ва пул-кредит соҳасига доир саволларингиз бўлса, press@cbu.uz, ijro@cbu.uz электрон почта манзиллари ёки @CentralBankUzbekistan_bot @MoliyaPress @Economy_Press телеграм бот орқали 15 апрель соат 10:00 га қадар йўллашингиз сўралади.