Заказать обратный звонок

Агентлик хақида

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги - Агентлик Жаҳон банки тавсиясига кўра тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш, аҳолининг кенг қатламларини бизнес юритишга жалб қилиш ва бошланғич капиталдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича давлат органи.

Умумий маълумотлар
Таркибий тузилма
Янгиликлар
Бўш иш ўринлари
Боғланиш

Асосий вазифалари

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида бизнес юритиш тартиб-таомилларини сезиларли даражада соддалаштириш, инфратузилмани яхшилаш ва молиявий манбаларни кенгайтириш орқали тадбиркорликнинг изчил ўсиши таъминланмоқда.

Ушбу устувор вазифаларни таъминлаш мақсадида Мухтарам Президентимиз томонидан хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида” 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780 сонли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилди ва қуйидагилар унинг асосий устивор вазифалари этиб белгиланди:

Биринчидан, кичик бизнес ва тадбиркорликни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Иккинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Учинчидан, ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, бизнес муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этиш;

Тўртинчидан, ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолатини ўрганиш, шу жумладан сўровномалар ўтказиш асосида, ҳамда ер участкалари тақдим этиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш тартиб-таомилларини соддалаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмаси, бошқа моддий-хом ашё ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Бешинчидан, бизнесни кенгайтиришни рағбатлантиришга, қўшимча қиймат яратишнинг яхлит занжирларини шакллантиришга, замонавий технологияларни ўзлаштиришга, экспортни кўпайтиришга, доимий иш ўринларини яратишга йўналтирилган натижага қаратилган воситаларни жорий этиш;

Олтинчидан, йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан кичик ва ўрта корхоналар — оралиқ товарлар ва хизматлар (хомашё, бутловчи қисмлар ва бошқалар)ни етказиб берувчилар фаолиятини, шу жумладан тижорат банкларида мақсадли депозитлар очиш ҳисобига молиялаштириш механизмларини жорий этиш;

Еттинчидан, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш;

Саккизинчидан, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлаш (бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) тизимини шакллантириш;

Тўққизинчидан, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Ўнинчидан, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастури ва ҳудудий дастурларни тайёрлаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда яқиндан ҳамкорлик қилиш.

«Микрокредитбанк» АТБ ва «Халқ банки» АТБни «оилавий тадбиркорлик»ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштирувчи банклар этиб белгиланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта ташкил қилинди ва тўлиқ Агентлик таркибига ўтказилди ва вазифалари қуйидагича белгиланди, Яъни;

а) кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш Жамғарма томонидан бош битимлар асосида ваколатли тижорат банклари орқали миллий ва хорижий валютада амалга оширилади;

б) кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш асосан кафилликлар ва кафолатлар шаклида, бошқа ҳолларда эса тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар шаклида амалга оширилади. Бундан ташқари Жамғарма зиммасига;

- Жамғарма ҳисобидан тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликнинг энг кўп миқдорини кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорда сақлаб қолган ҳолда, унинг миқдорини 2 миллиард сўмдан 8 миллиард сўмгача кўпайтириш;

Жамғарма томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига:

-суммаси 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган миллий валютадаги кредитлар учун — қайта молиялаш ставкасидан ошадиган, лекин 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми;

-эквиваленти 10 миллиард сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этиш вазифалари юклатилди.

Бундан ташқари Фармонда тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида «Кафолат суғурта компанияси», Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ўзининг қуйи бўғиндаги бўлинмалари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида хизматларни, шу жумладан тадбиркорлик таваккалчилиги, гаров, лизинг, асбоб-ускуналар, юклар, жавобгарлик ва бошқаларни суғурта қилиш масалалари бўйича мунтазам равишда семинарлар ва тренинглар ташкил этилишини таъминлаши белгиланди.

Ушбу фармоннинг яна бир энг мухим жихатларидан бири махаллий хокимият яъни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига;

-тадбиркорлик субъектларини ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, темир-терсак ва макулатура йиғиш ҳамда бошқа ишларга мажбурий жалб қилиш;

тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай шаклда қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга (экиш ва йиғиб олиш ишларига) ва меҳнат ресурслари, пул маблағлари ва бошқа моддий бойликларни йўналтириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш;

тадбиркорлик субъектлари иштирокида мажбурий тартибда, шу жумладан уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш қатъий тақиқланди.

Фармоннинг яна бир жихатларидан бири 2019 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мижозларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашга асосланган ҳамда уларга жойлашган жойи ва тижорат банклари филиалларида молиявий ресурсларнинг мавжудлигидан қатъи назар тадбиркорлик фаолияти учун кредитларни соддалаштирилган тартибда ва тенг шартларда жалб қилиш имконини берувчи «бир хил» (намунали) банк маҳсулотлари — «модул»ларни ишлаб чиқиш ва кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш амалиётига жорий этиш вазифаси юклатилди.

Ушбу Фармондан келиб чиққан холда, 2019 йил 13 августда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4417-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда ― Агентлик) бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 28 нафардан иборат бўлган тузилмаси тасдиқланди ва Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади.

Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.

Агентлик директорининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) ижро этувчи директори ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

Агентлик кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиши мумкин;

Худудларда яъни, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари тузилмаларида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ўрнатилган умумий бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг ҳудудларда фаолият юритаётган ходимлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда ишлайдиган,бошқарув ходимларининг штат бирлиги 49 нафардан иборат кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилади.

Қарордаги энг долзарб вазифалардан бири Агентлик ва жамғарма томонидан «Тадбиркор» ахборот тизимини яратиш ва ишга туширишдан иборат. Бугунги кунда мутасадди ташкилотлар билан «Тадбиркор» ахборот тизимини яратиш буйича ҳамда ушбу тизимни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон банклари ассоциациясининг ахборот тизимлари билан интеграциялаш бўйича ишлар олиб борилади.

Раҳбарият
Маматқулов Ғанишер Абдукаримович Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари - Кичик ...

Янгиликлар ва акциялар

06.12.2019 Ҳунармандчилик ривожи учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қ...
05.12.2019 Муаммолар муҳокамада
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги 2019 йил 5 де...
03.12.2019 O‘zaro manfaatli uchrashuv
Bugun Iqtisodiyot va sanoat vazirligida Turkiya Respublikasi "Adolat va taraqqiyot partiyasi" raisining tashqi aloqalar bo‘yicha o‘rinbos...
01.12.2019 KUN.UZ
28/10/2019 Ўзбекистон ҳукумати ҳозир нол ставкада бўлган 300дан ортиқ турдаги товарлар олиб кирилишига 1 январдан бошлаб божлар жорий этм...
29.11.2019 Подписан Меморандум
6 ноября 2019 года заместитель министра экономики и промышленности Республики Узбекистан – директор Агентства развития малого бизнеса и...
29.11.2019 Немецкая экономическая группа в Узбекистане
15 ноября 2019 года между директором Агентства по развитию малого бизнеса и предпринимательства Маматкуловым Г. и представителем Берлин...

Бўш иш ўринлари

Agentlik malakaviy talablari

1.ВАКАНТ –Директор Биринчи ўринбосари

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бошқармаси –

2.ВАКАНТ - Бош мутахассис 3.ВАКАНТ - Етакчи мутахассис

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб қувватлаш бошқармаси-

1.ВАКАНТ- Бош мутахассис 2.ВАКАНТ-Етакчи мутахассис

Кичик бизнесни ва тадбиркорликни номолиявий қўллаб қувватлаш бўлими-

1.ВАКАНТ-бўлим бошлиғи

Халқаро молия институтлари ва ҳорижий ҳукумат ташкилотлари маблағларини жалб қилиш бўлими-

1.ВАКАНТ- бош мутахассис

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш бошқармаси-

1.ВАКАНТ-Бош мутахассис Бош юристконсульт

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар-

1.ВАКАНТ - Раҳбар котибаси


RASMIY VEB - SAYT

tadbirkor.mineconomy.uz

ELEKTRON MANZIL

Email: info@mineconomy.uz


TELEFONLAR

tel:+998712326320

Kadrlar bo`limi: 71-238-69-13, 90-943-44-47

Nazorat bo`limi: 71-238-20-1

FAX: +998 71 232-63-72

ISH TARTIBI

Dushanbadan - Jumagacha soat 9-00 dan 18-00 gacha

Tushlik vaqti 13-00 dan 14-00 gacha

MANZIL

Transport: "Хalqlar do`stligi" metro bekati

Islom Karimov ko`chasi, 45a, Toshkent, O`zbekiston 100003